Ўзбекистон | 09:05 / 31.08.2018
12597
1 дақиқада ўқилади

Президент Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонидаги хотирлаш маросимида иштирок этганди.

Мавзуга оид