Фан-техника | 17:06 / 31.08.2018
5838
2 дақиқада ўқилади

Туннелда дунёдаги илк “smart” иссиқхона ташкил этилди

Жанубий Кореядаги компаниялардан бири туннелда илк “smart” фермани ташкил этди. Ўтган йили Жанубий Корея ҳукуматидан ижарага олинган 48 йиллик туннелда қурилган юқори технологияли вертикал ўсимлик иссиқхонаси “NextOn” компанияси томонидан бунёд этилди. 

Фото: AP 

Сеул жанубидан 190 км узоқликда жойлашган туннел LED ёруғлиги билан жиҳозланган. Бу орқали ўсимликлар тупроқсиз, вертикал ҳолда ўсиши мумкин. Ферма 2300 метр квадрат майдонига эга. 

“NextOn” бош технология офицери Дейв Сух лойиҳа ҳақида шундай деди: “Ушбу ёпиқ иссиқхона келажак инновациясининг ёрқин намунасидир. Туннел шароити ўсимликнинг йил давомида ўсиши учун табиий ҳароратни таъминлаб бера олади. Ой охиригача бу каби кўплаб иссиқхоналарни ташкил этмоқчимиз”.

Ўсимлик учун яратилган ички хайтек шароитлари сув ва энергия сарфини анча камайтиришга ёрдам беради. 

Фото: AP 
Фото: AP 
Фото: AP 

Мавзуга оид