Миразиз Мирзахалилов: «Орзуларимдан биттасига етишдим»
Осиё ўйинлари бокс баҳсларида -56 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Миразиз Мирзахалилов Kun.uz мухбирига қисқача интервью берди.
«Ёшлигимдан Олимпиада, жаҳон, Осиё чемпиони бўлишни орзу қилардим. Биттасига етишдим, десам ҳам бўлади. Худо хоҳласа Ўзбекистон байроғини баландларга кўтариб, Олимпиада, жаҳон, Осиё чемпиони бўлишга ҳаракат қиламан. Бундан кейинги ғалабаларим ҳам фақат Ўзбекистон учун.
Бу вазн тоифасида жуда кучли боксчиларимиз бор - Шаҳобиддин Зоиров, Убай Шораҳмадов, Аброр Қодиров. Ўзбекистоннинг ўзида рақобат жуда кучли. Агар Осиё чемпионати билан Ўзбекистонни таққослайдиган бўлсак, унда Ўзбекистондаги мусобақани ютиш жуда ҳам қийинлиги аён бўлади. Санкт-Петербургдаги Губернатор кубоги финалида Шаҳобиддин Зоировни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритдим. Шу орқали Осиё ўйинларига йўл олдим.
Энди Олимпиада, жаҳон, Осиё чемпиони бўлиб, Ўзбекистон байроғини баландларга кўтармоқчиман. Халқимиз, ота-онамиз, президентимиз қўллаб-қувватлаб турса, бундан ҳам юқори натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.
Рақибларим орасида энг кўп қийинчилик келтириб чиқаргани мўғулистонлик боксчи бўлди. Бу чорак финалда юз берди. Умуман олганда, мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Шимолий Кореядан бўлган боксчилар билан ҳам қийинчилик юзага келди», - дейди Миразиз Мирзахалилов.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024