Жаҳон | 11:38 / 01.09.2018
15983
2 дақиқада ўқилади

Захарченкога суиқасдда унга яқин шахслар иштирок этган бўлиши мумкин

Фото: РИА Новости

Ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») собиқ етакчиси Александр Захарченконинг ўлдирилишида унга яқин бўлган шахслар иштирок этган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, портловчи қурилмани «Сепар» ресторанидаги қандил ёки торшерга яшириб қўйишган бўлиши, у телефон орқали ҳаракатга келтирилган бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, Захарченко ҳалок бўлган ресторан унинг хавфсизлик хизмати бошлиғига тегишли бўлиб, жуда жиддийлик билан қўриқланган. Донецк куч мулозимларининг маълумотларига кўра, ресторанда портлашни «яқин бўлган шахсларнинг» ёрдамисиз тайёрлаш умуман имконсиз бўлган. Бундан ташқари, гумондорларни «ДХР» собиқ етакчисига яқин бўлганлар орасидан қидиришмоқда, сабаби фақат улар Захарченконинг қаерга бориши ва режалари ҳақида батафсил билган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров «ДХР»га «ёрдам ва қўллаб-қувватловни» ваъда қилганди.

Мавзуга оид