Фан-техника | 22:31 / 05.09.2018
15230
2 дақиқада ўқилади

Volvo ўзи учувчи автомобил концептини намойиш қилди

Volvo компанияси ўзи учувчи автомобил концепти 360c’ни намойиш қилди. Автомобил қисқа масофаларга парвоз қилишда рақобатчилик қилиши керак, деб маълум қилинган компанияда.   

Машина ҳайдовчи ўрни, рул ва тепкиларсиз бўлиб, бунинг эвазига компания автомобил салони концепциясини қайта кўриб чиқа олган.

Фото: Volvo
Фото: Volvo

360c учувчисиз автомобилдан 4 кўринишда фойдаланишни кўзда тутади: уйқу учун жой, мобил офис, турар-жой хонаси ёки ўйинлар учун жой.

Компания учувчисиз автомобиллар ўз ичига авиакомпаниялар, ҳаво транспорти воситаларини олган кўп миллиард долларлик соҳа бўлган қисқа масофаларга ташишда рақобатчилик қила олиши мумкин.  

Фото: Volvo
Фото: Volvo

Компания 360c учун учувчисиз автомобиллар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро таъсирлашув учун универсал стандарт яратди.

Фото: Volvo
Фото: Volvo

Стандарт транспорт воситаси йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига манёврлари ҳақида хабар бериш учун ташқи товушлар, ранглар, визуал эффектлар, ҳаракатлар ҳамда бу инструментларнинг комбинациясини ўз ичига олган. Машина хавфсизлик тизими йўл ҳаракати иштирокчиларини ўз хатти-ҳаракатларидан хабардор қилади, бироқ  уларга нима қилиш ва қандай йўл тутишни кўрсатмайди.

Мавзуга оид