Жамият | 20:30 / 06.09.2018
19931
2 дақиқада ўқилади

Тошни тешган томчилар: Дуо ибодатга муҳтож

Биз ўйнаётган ўйин қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар биримиз машғулотга муҳтожмиз.

YouTube’да кўриш

Аудио версиясини тинглаш

Мисол учун спортни олайлик. Спортнинг қар ҳандай тури тинимсиз машғулотга муҳтож. Машғулотдан тўхтаган спортчининг “спортчи” деган номи ҳам тўхтайди. Спортчи ўз йўналишида қўлга киритган ғолиблигига қараб унга мукофот белгиланади. Шундан кейин у машҳурлар қаторига қўшилади. Қанчадир муддат давраларнинг тўри уники бўлади. Кун келиб унинг ўрнини бошқа бир ёш спортчи эгаллайди ва бу ҳолат мана шундай такрорланаверади. Бу бор гап. Агар дунёни спорт майдони, бажаришимиз керак бўлган ибодатлар спорт машғулотлари десак, албатта, бунинг мукофоти ҳам бўлиши аниқ. Фақат бир фарқи бор. Машғулотларининг мукофоти тўкис ҳолда, ортиғи билан берилишдан ташқари унинг ўрнини бошқаси эгаллай олмайди. Унинг топган баланд мақоми то қиёмат сақланиб қолаверади. Унинг жонбозлиги ҳеч кимнинг, асосийси Яратганнинг эсидан чиқмайди. Унга у рози бўладиган энг буюк, бетакрор бахтни ато қилади.

Мамлакат раҳбари ғолибликни қўлга киритган фуқаросини юз минглаб, борингки миллионлаб халқнинг олдида мақтаса, Оллоҳ таоло Ўз йўлида жонини тиккан ғолиб бандасини миллиардлаб халқ олдида мақтайди ва у билан мақтанади. Ибодат машғулотига айланмасдан мукофот берилишини талаб қилган кимсадан ҳам бахтсизроқ ким бор?

Заҳириддин Мансур

Мавзуга оид