Спорт | 21:30 / 08.09.2018
13080
2 дақиқада ўқилади

Рожер Федерер спортдаги кумири кимлигини маълум қилди 

ФОТО : ТАСС / Gareth Fuller

Дунёнинг собиқ биринчи рақамли эркак теннисчиси Рожер Федерер ҳамиша афсонавий баскетболчи Майкл Жорданнинг ютуқларидан ҳайратланишини айтди.

“Унинг спортдаги узоқ фаолияти, ғалаба қозонишга иштиёқи ва босимни енга олиши мени ҳамиша ҳайратлантирган. Жордан спортнинг жамоавий турида иштирок этган, бироқ ҳар ўйинда ҳақиқий етакчи бўлган ва шерикларини илҳомлантирган. У ҳамиша спортдаги қаҳрамоним бўлган. 

Теннис ҳақида гапирадиган бўлсам, менинг кумирларим Стефан Эдберг ва Бьорн Борг, бироқ умуман спортда Майкл Жордан ҳисобланади. Мен “Чикаго Буллз” мухлиси бўлмаганман, мен фақатгина Жордан учунгина мухлислик қилганман. У кўп жиҳатдан мени илҳомлантирган”, деб айтди Федерер.

37 ёшли Федерер якка тартибда “Катта дубулға” сериясига кирувчи 20 та мусобақа ва Пекиндаги Олимпиада ғолиби ҳисобланади. У 98 та мусобақада ғалаба қозонган ва жаҳон рейтингининг биринчи поғонасини узлуксиз узоқ эгаллаш бўйича рекордчи ҳисобланади.

Мавзуга оид