Ўзбекистон | 19:18 / 08.09.2018
12990
1 дақиқада ўқилади
The Guardian нашри паловни энг яхши кўча таомлари рўйхатига киритди
Британиянинг The Guardian нашри ўзбек паловини энг яхши кўча таомлари ўнлигига киритди.
«Ўзбекистоннинг қаерида бўлманг, очиқ оловда тайёрланадиган палов мамлакатнинг ҳамма жойида учрайдиган кўча таомига ўхшайди. У асосан гуруч, гўшт ва сабзавотлардан тайёрланади. Тошкентнинг марказий озиқ-овқат бозорида юрар эканмиз, узун ўриндиқда тушлик қилиб ўтирган меҳмондўст ишчилар бизга бу мазали таомдан тотиб кўришни таклиф қилишди. Меҳмондўстликнинг ажойиб намунаси», - дейилади мақолада.
Мазкур рўйхатдан шунингдек, французча қуймоқ, руминча бўғирсоқ, непалча лағмон, мексиканча балиқ ва бангкокча чўчқа гўшти ўрин олган.