Жаҳон | 23:14 / 10.09.2018
9284
1 дақиқада ўқилади

Парижда Саудия Арабистони маликасининг қимматбаҳо буюмлари ўғирланди

Фото: Yves Herman/Reuters

Париж шаҳридаги Вандом майдонида жойлашган меҳмонхоналардан бирида 800 минг евролик заргарлик буюмлари ўғирланди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. 

Маълумотларга кўра, ушбу заргарлик буюмлари Саудия Арабистони қироллик оиласи маликасига тегишли бўлган. Айтишларича, у қимматбаҳо тақинчоқларни сейфга солишни унутган.

Меҳмонхона номерида ҳеч қандай хонани бузиб кириш белгилари аниқланмаган.

Малика шикоят ёзган, полиция воқеа юзасидан тергов ишини бошлаган.

Шу йилнинг август ойида Францияда номаълум кимсалар Hermes брендига эгалик қилувчи Эрмес оиласининг 80 ёшли жуфтлиги буюмларини ўғирлагани ҳақида маълум қилинган эди.

Мавзуга оид