Жамият | 18:13 / 13.09.2018
19061
1 дақиқада ўқилади

«Халқлар дўстлиги» ва «Пахтакор» метро бекатлари оралиғида қандай ишлар олиб борилмоқда?

Фото: KUN.UZ

Ўтган ҳафта бошидан буён ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Халқлар дўстлиги” ва “Пахтакор” бекатлари оралиғида поезд ҳаракати секинлашиши юзасидан муҳокамалар фаоллашган.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида, “Toshkentmetropoliteni” ДУК транспорт хизмати раҳбари Султон Қодиров билан боғланганимизда бекатлар оралиғида техник ишлар амалга оширилаётгани ва ҳаракат белгиланган регламент асосида олиб борилаётганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу жараён 5 кундан 10 кунгача давом этади.

“Бу борада йўловчиларни ҳеч қандай ташвишланарли ҳолатларга тушмасликка чақирамиз”, - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Мавзуга оид