Хорижда вақтинча ишлаш учун фуқароларни уюшган ҳолда танлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига танлаш фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши талаб этилмайди.
Ходимлар ягона маълумотлар базаси талабгор тўғрисида қуйидаги ахборотни ўз ичига олади: Ф.И.О., паспорт маълумотлари, тугилган санаси ва йили, яшаш жойи, телефон рақамлари, маълумоти, мутахассислиги, иш тажрибаси, бошқа кўникмалари, фотосуратлари.
Қуйидагилар маълумотлар базасига киритиладиган ахборот манбалари ҳисобланади:
талабгор томонидан мустақил тарзда киритилган ахборот;
талабгорнинг розилиги билан юборувчи ташкилот томонидан киритилган ахборот;
талабгорнинг розилиги билан бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан киритилган ахборот.
Талабгорнинг тегишли талабига кўра, шахсий маълумотлар ҳақидаги ахборот учинчи шахслар учун ёпиқ бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг талабгорларини хорижда ишга иш берувчилар реестрига киритилган иш берувчилар билан биргаликда жойлаштириш тавсия этилади.
Хорижий иш берувчилар тўғрисидаги маълумотлар:
Агентликдан;
Агентликка ушбу Низомга мувофиқ шакл бўйича юборилган талабнома асосида бир иш куни давомида юборувчи ташкилотлардан ва Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташесидан олинган ахборот асосида Иш берувчилар реестрига киритилади.
Иш берувчилар реестри Агентлик томонидан юритилади ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Иш берувчилар реестрига киритилмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ҳам, ишга жойлаштириладиган давлатларда ҳам аввал меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларини бузган хорижий иш берувчилар учун талабгорларни хорижда ишга жойлаштириш учун танлаш тавсия этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси доимий асосда:
меҳнат мигрантларини бошқа мамлакатларда ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида ахборот тўплайди;
бўлажак иш берувчилар билан суҳбатлар ўтказади;
хорижий иш берувчининг олдига бориб, меҳнат шартномаси шартларини, меҳнат мигранти меҳнат қилиш ва яшаш шарт-шароитларини батафсил текширади;
Иш берувчилар реестрини ва бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборотни тегишли веб-сайтларга жойлаштиради.
Юборувчи ташкилот талабгорларни уларнинг маълумотлар базаси, уз маркетинг ишланмалари асосида хорижий иш берувчи билан олдиндан келишув бўйича танлайди.
Юборувчи ташкилот, зарурат бўлса, талабгордан унинг малакасини ва чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни сўраш ҳуқуқига эга.
Тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, юборувчи ташкилот талабгорга малака ва чет тилини билиш даражасини аниқлаш учун тегишли курслардан ўтишни тавсия қилиш ҳуқуқига эга.
Юборувчи ташкилот хорижий иш берувчи билан тегишли келишувларга эришгач, ишга жойлаштириладиган давлатга талабгорларни юбориш учун гуруҳ тузади.
Талабгорлар учун қулай шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида юборувчи ташкилот темир йўл, авиа ва автотранспортга йўл чипталарини брон қилади ва харид қилади.
Талабгорларни республикадан ташқарида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига хавфсиз кузатиб қўйиш, йўлда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида талабгорлар тегишли лицензияга эга ташувчилар орқали юборилади.
Талабгорлар ишга жойлаштириладиган давлатга хорижий иш берувчи билан келишган ҳолда, юборувчи ташкилотнинг ходими ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб жўнатилади.
Белгиланган жойга келгач, юборувчи ташкилот талабгорлар ишга жойлаштирилгунга қадар уларни зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш чораларини кўради (патент, кириш йўриқномаси, яшаш, тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳоказо.)
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024