Тарих изидан: дунё амфитеатрлари
Икки минг йил муқаддам Рим маданияти катта ҳудуд бўйлаб ёйилган. Империя қўлган киритган ер-мулклари, қонунчилиги ва оммавий кўнгилочар машғулотлари билан донг таратди. Рим томонидан забт этилган кўпгина шаҳарларда улкан амфитеатрлар барпо этилган. Римликларнинг шафқатсиз ва қонли томошаларга мойиллигини билганимиз сабаб бундай иншоотлар нимага мўлжалланганини пайқаш мушкул эмас.
Амфитеатрлар қолдиқлари
Тошдан ишланган очиқ қурилмалар ҳайрат уйғотади ва ҳаяжонга солади. Бу ерда театр томошалари, гладиаторлар жанглари ўтказилган. Архитектура ёдгорлигининг катта қисми вақт “қурбонига айланган”, бироқ айрим қисмлари яхши сақланган.
Баъзи ареналардан ҳозир ҳам жамоат тадбирларини ўтказишда фойдаланилади. Сайёҳлар турли мамлакатлардаги тарихий ўтмишга ўз қўллари билан тегиб кўриш имкониятига эгалар. Улкан иншоотлар синчковлик билан ҳимоя қилинмоқда ва жаҳон меросини қадрлайдиган архитекторлар томонидан қайта тикланмоқда.
Италия
Колизей лотин тилидан таржима қилинса, “улкан” деган маънони англатади. Бундай таъриф катта мақсадларга эга бўлган Рим даврини аъло даражада изоҳлайди. Қадимий империя архитектура ижодкорлигининг етук намунаси Римдаги Колизейдир. Уни яна барча табақалар учун иншоот қуришга қарор қилган Тит Флавий Веспасиан номи билан ҳам аташади.
Диаметри 500 метрдан ортиқ ва деворлари 50 метрдан баланд бўлган аренани қуриш учун жами 8 йил кетган. Ахир комплекс эрамиздан аввалги 72-64-йилларда қўлда барпо этилган.
Рим империяси қулаганидан кейин Колизей ўзининг илк вазифасини йўқотди. Бино XV асрдаги зилзила вақтида харобага айланди. Бироқ бугун ҳам у Римнинг асосий рамзларидан бири.
Ди-Верона аренаси
Романтик Верона шаҳри марказида I асрга тегишли бўлган иншоот бор. Император Август буйруғига биноан, архитекторлар оқ ва пуштиранг оҳакдан фойдаланишган. Бу эса иншоотга жозиба ва назокат берган.
Эллипс шаклидаги арена узунлиги 140x100 бўлиб, 45 қаватдан иборат. Амфитеатр 30 минг кишини сиғдира олган.
Рим даврида гладиаторлар жангига мўлжалланган аренада Уйғониш даврига келиб, театр премьералари намойиш этилди.
Реставрация қилингани сабаб, бугунги кунда Ди-Верона аренасида мусиқали постановкалар намойиш этилади.
Хорватия. Пула
Пула шаҳрида I асрда Колизейнинг кичрайтирилган варианти қурилди. Ўттиз уч метрга етган деворлар қирғоқ бўйига қадар чўзилган. Иншоот турли томонлардан икки ва уч қаватли аркаларга эга.
Узоқ вақт давомида бинолар харобага айлантирилиб, тошлар ташиб кетилди. Бироқ масалани ўз вақтида англаган тарихчилар буюк давр ёдгорлигини қайта тиклашга чақирдилар.
Улкан комплекс зиёратлар учун очиқ: юқори қаватлар ва ер ости иншоотига зарар етмаган. Экстремаллар учун сувни етказиш жойларини кўриш мумкин бўлган экскурсиялар таклиф этилади.
Франция. Арле
Ҳозирги Франция ҳудудида I асрда қурилган арена Рим империяси қулагунига қадар сақланиб турди. Конструкция жами 120 та аркадан иборат. Иншоот 136x109 метрли овал шаклида. Амфитеатр бир вақтнинг ўзида 25 мингтагача томошабинни сиғдирган.
Замонавий Арле учун бу – энг машҳур жой. Ичкарида опера, театр намойишлари, байрамлар ўтказилиб, ёрқин намойишлар ташкил этилади.
Мавзуга оид
23:03 / 04.09.2024
Римда яшин уриши оқибатида Константин аркасига шикаст етди
20:20 / 28.06.2023
Колизей деворига маъшуқасининг исмини ўйиб ёзган сайёҳ қамалиши мумкин
10:11 / 17.12.2019
Дунёнинг 2019 йилда энг кўп ташриф буюрилган диққатга сазовор жойлари маълум қилинди
16:37 / 22.08.2018