Ўзбекистон | 15:41 / 13.09.2018
18936
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди (рўйхат)

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини имзоладилар.

Шунингдек, икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида қатор икки томонлама муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси Фанлар академиялари ўртасида илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида шартнома;

Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси ва Беларусь Республикаси Давлат мулк қўмитаси ўртасида идоралараро ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Беларусь Республикаси Давлат суд экспертизаси қўмитаси ўртасида идоралараро суд-тиббий фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида идоралараро соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Беларусь Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида идоралараро маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида идоралараро олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида идоралараро қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Беларусь Республикаси Фан ва технологиялар бўйича давлат қўмитаси ўртасида ҳукуматлараро фан ва технологиялар соҳасида битим;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Беларусь Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида ҳукуматлараро божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим ҳамда ҳукуматлараро ўзаро савдога кўмаклашиш тизими тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ва Беларусь Республикаси Давлат ҳарбий саноат қўмитаси ўртасида давлатлараро ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Беларусь Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ўртасида ҳукуматлараро халқаро автомобиль транспорти қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган маслаҳатлашувлар дастури ҳамда ҳукуматлараро саноат мулки объектларини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов ҳамда Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Макей ҳукуматлараро 2019-2023 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида шартнома ва уни амалга ошириш бўйича дастурни имзоладилар.

Мавзуга оид