Фан-техника | 11:02 / 14.09.2018
4405
1 дақиқада ўқилади
Facebook сурат ва видеоларда «руслар тарғиботи»ни қидира бошлайди
Facebook фотосуратлар ва видеороликлардаги маълумотларнинг тўғрилигини текшира бошлайди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Газетанинг таъкидлашича, бундай қадам сохта янгиликлар тарқатаётган «россиялик тарғиботчилар» билан курашишга қаратилган. Facebook’дан маълум қилишларича, фактларни текшириш устида ҳам алгоритмлар, ҳам одамлар ишлайди.
«Нотўғри маълумотлар билан курашиш учун биз барча турдаги контентларда ахборотнинг ишончлилигини текшириб кўришимиз керак», - дея маълум қилди маҳсулотлар бўйича менежер Тесса Лайонс.
Бундан ташқари, фотосуратлар ва видеолардаги нотўғри маълумотлар ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам хабар бериши мумкин.
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
18:42 / 04.10.2024
Россияда ўзбек диаспораси етакчиси ноқонуний миграцияни ташкил этишда гумон қилинмоқда
09:00 / 04.10.2024