Жаҳон | 10:58 / 18.09.2018
8492
1 дақиқада ўқилади

Аргентина суди собиқ президентни ҳибсга олишга ордер берди 

Фото: Todo Noticias

Аргентиналик судья Клаудио Бонадио коррупцион жиноятларда айбланаётган мамлакат собиқ президенти Кристина Киршнерни дастлабки ҳибсга олиш тўғрисида ордер берди.

Todo Noticias каналининг билдиришича, бу ишни амалга оширишнинг ҳозирча имкони йўқ. Гап шундаки, Киршнер амалдаги сенатор сифатида суд дахлсизлигига эга. Унинг дахлсизлик ҳуқуқини фақат парламент бекор қила олади.

Киршнер давлат билан шартнома тузаётган пудратчилар ҳукуматдаги тегишли шахсларга фоиз ажратиши лозим бўлган коррупцион схемада иштирок этишда айбланмоқда. 

Мавзуга оид