Спорт | 22:14 / 18.09.2018
11786
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Кубогида яримфиналнинг иккита иштирокчиси аниқланди

Ўзбекистон Кубоги чоракфиналидан ўрин олган иккита ўйин якунланди.

«Пахтакор» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Кримец, Безерра (2) ва Сергеев ҳисобига ёзилди.

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар иккала гол ҳам Суҳроб Бердиев ҳисобига ёзилди.

Натижада «Пахтакор» ва «Қўқон-1912» жамоалари яримфиналга чиқишди. 

Чоракфиналнинг яна иккита ўйини эртага ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал
18 сентябрь 
Қўқон-1912 (Қўқон) - Қизилқум (Навоий) - 2:0
Голлар: Суҳроб Бердиев (16, 77) 

Пахтакор (Тошкент) - Локомотив (Тошкент) - 4:0  
Голлар: Егор Кримец (21), Тиагол Безерра (53, 82), Игорь Сергеев (89)

19 сентябрь
ОКМК (Олмалиқ) - Машъал (Муборак)
Андижон (Андижон) - Бунёдкор (Тошкент)

Мавзуга оид