Жамият | 12:23 / 19.09.2018
8441
1 дақиқада ўқилади

Уйнинг йўқолган ҳужжатларини қайта олиш учун нима қилиш керак? 

Фото: Dreamstime

Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда унинг эгасининг аризасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг мулк эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали

Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбари томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида эгасига топширилади.

Мавзуга оид