Ўзбекистон | 16:20 / 19.09.2018
46371
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда барча иш билан банд, фақат...

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда 5,8 миллион киши расман иш билан таъминланган, бу мамлакатдаги фаол аҳолининг 44 фоизини ташкил этади, деб хабар беради Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси сони 13,2 миллион кишини ташкил қилади. Бу, ўз навбатида, мамлакат аҳолиси умумий сонидан (32,9 миллион киши) 40 фоизга тенгдир.

Давлат солиқ қўмитасидан таъкидлашларича, ушбу тоифадаги аҳолининг қолган қисми, шу жумладан меҳнат мигрантлари, меҳнат бозорининг «соядаги» қисмида бўлиб, иш ҳақини «конвертлар»да олади.

Мавзуга оид