Жаҳон | 08:40 / 20.09.2018
9834
2 дақиқада ўқилади

Кичик Жорж Буш Македония фуқароларига чақириқ билан чиқди

Фото: AP

АҚШ собиқ президенти кичик Жорж Буш Македония халқига мурожаат қилди ва уларни мамлакат номи ўзгаришига олиб келувчи Греция билан келишув учун овоз беришга чақирди. Бу ҳақда Грециянинг «Вима» газетаси ёзмоқда.

30 сентябрь куни Македонияда мамлакат номини ўзгартириш тўғрисида референдум ўтказилади. Агар фуқаролар бу қарорни қўллаб-қувватлашса, мамлакат НАТО ва Европа иттифоқига (ЕИ) кириш имкониятига эга бўлади. «Вима»нинг таъкидлашича, Буш бу жараёнга «аралашди» ҳамда мамлакат аҳолисини ном ўзгаришини қўллаб-қувватлашга чақирди.

«Мен барча македониялик фуқароларни бу тарихий қарорда иштирок этишга ва умумхалқ референдумида овоз беришга чақираман», - дея Бушнинг Македония аҳолисига мурожаат билан чиққан мактубини эълон қилган газета.

Бушнинг фикрича, Македониянинг НАТО ва ЕИга аъзо бўлиши мамлакатни «ёрқин келажакка» олиб келади. Шунингдек, собиқ президентнинг қайд этишича, 2004 йилда Македонияни конституциявий номни ўзгартиришга чақирганидан фахрланади.

Мавзуга оид