Ўзбекистон | 16:15 / 20.09.2018
82299
2 дақиқада ўқилади

Расман: Тошкентдаги камералар 7 турдаги ҳуқуқбузарликни қайд этмоқда

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри кўчаларида кузатув камералари ишга тушганига бир ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликлар сони еттитага етган. 

Улар:
 
1. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши (128-4-модда 1-қисм). Жарима миқдори - 368 600 сўм;

2. Автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан белгиланган ҳаракатланиш тезлигининг ошириш. (128-3-модда 1-3-қисм ). Жарима миқдори - 1 дан 10 ЭКИҲга тенг;

3. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик (125-модда, 1-қисм). Жарима миқдори - 36 860 сўм - 0,2 ЭКИҲ;

4. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (128-1-модда 1-қисм). Жарима миқдори 368 600 сўм - 2 ЭКИҲ;

5. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши (128-6-модда 1-қисм). Жарима миқдори- 552 900 минг сўм - 3 та ЭКИҲ;

6. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши (128-5-модда 2-қисм). Жарима миқдори 1 843 000 сўмни ташкил этади - 10 ЭКИҲ;

7. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (128-модда 1-қисм). Жарима миқдори - 92 150 сўм - 0,5 ЭКИҲ.

Мавзуга оид