Фан-техника | 21:59 / 20.09.2018
27003
1 дақиқада ўқилади
Xiaomi ўзининг энг арзон ноутбукини ишлаб чиқарди
Xiaomi компанияси ўзининг энг арзон — Xiaomi Notebook Youth Edition ноутбукини тақдим этди, деб хабар берди Gizchina.
Ноутбук нархи 670 долларни ташкил этади.
Модель FullHD дисплейи диагонали 15,6 дюйм бўлиб, Intel Core i5 процессори билан жиҳозланган. Тезкор хотира ҳажми 8 Гбга тенг. Ноутбукка шунингдек, GeForce MX110 видеокартаси ўрнатилган.
Бундан ташқари, Xiaomi Notebook Youth Edition бир гигабитли Ethernet, HDMI порти, битта USB 2.0 ва иккита USB 3.0 тирқишига эга.
Xiaomi ўтган ойда ўзининг энг арзон флагман смартфони Pocophone’ни намойиш этганди, унинг нархи 300 доллардан бошланади.
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:55 / 28.03.2024
2,78 сонияда 100 км тезлик, кутилганидан арзон нарх: Xiaomi илк электромобилини тақдим этди
22:07 / 26.02.2024
Lenovo шаффоф MicroLED дисплейли ноутбукни намойиш этди
23:31 / 16.01.2024