Жаҳон | 10:51 / 20.09.2018
8416
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Осетия раҳбари Грузия билан мулоқот учун шартини айтди

Фото: РИА Новости/Максим Блинов

Жанубий Осетия республикаси раҳбари Анатолий Бибиловнинг маълум қилишича, Осетия расмийлари Грузия билан мулоқотни бошлаши мумкин. Бу ҳақда у «Известия»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бибиловнинг таъкидлашича, Жанубий Осетия республикаси Грузия расмийлари билан сиёсий мулоқотга тайёр турибди.

«Бунда уларнинг [Грузия] куч қўлламаслик тўғрисидаги меморандумни имзолаши ҳамда Жанубий Осетия республикасини тан олиши муҳим шартга айланади», - дея қайд этиб ўтди Жанубий Осетия республикаси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев нима учун Россия Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганини айтганди

Мавзуга оид