Хитой АҚШга протест билдирди
ХХР Мудофаа вазирлиги Россия билан ҳарбий ҳамкорлик учун Хитойга нисбатан санкциялар жорий этилиши туфайли АҚШга қатъий протест билдирди. Бу ҳақда РИА Новости Хитой ҳарбий маҳкамаси хабарига таянган ҳолда маълум қилмоқда.
20 сентябрь куни Қўшма Штатлар Россия билан муносабатлар учун Хитой Мудофаа вазирлиги Таъминот департаментига нисбатан санкциялар жорий қилди.
«Америка томонининг хатти-ҳаракати халқаро муносабатлар асосий меъёрларини топташ ва буюк қудратли давлат гегемонизмининг намоён бўлиши ҳисобланади», - дейилади Хитой Мудофаа вазирлиги хабарида.
Маҳкамадан таъкидлашларича, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик суверен давлатлар ўртасидаги халқаро ҳуқуқ меъёрларига мос келадиган ўзаро алоқалардир ҳамда АҚШда унга аралашиш ҳуқуқи йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ санкцияларидан кейин баёнот берганди.