Қирғизистоннинг ўзбеклар савдо қилувчи туманида блокпостлар қўйилди
Қорасув қишлоғида қочиб кетган жиноятчи Жилдизбек Бекмурзаевни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилмоқда. Милиция ходимлари Ўш шаҳрига кириш ва чиқиш жойларида блокпостлар қўйишди, деб хабар беради 24.kg.
«Милиция ходимлари атроф ҳудудларни айланиб чиқишмоқда ва Ўш шаҳрига кирувчи ҳамда чиқувчи барча автомобилларни текширувдан ўтказишмоқда», - дея хабар беришган Ички ишлар бошқармасидан.
Аввалроқ, Жилдизбек Бекмурзаев Бишкек ИИББ томонидан бир қатор жиноятларни содир этишда гумон қилиниб қидирувга берилганди. 2017 йилнинг июль ойида у Кўстанойда (Қозоғистон) қўлга олинди.
32 ёшли Жилдизбек Бекмурзаев чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун олти ойга озодликдан маҳрум этилди. 2017 йил 21 декабрда у жазони ижро этиш муассасасидан қочиб кетди. Ушбу шахс Қирғизистон фуқароси ҳисобланади.
«Кеча милицияга у Қорасув туманидаги кафе ёнида экани ҳақидаги маълумот келиб тушди. Тезкор ходимлар у ерга етиб боришганида, эркак қаршилик кўрсатди. У милиционерларга автоматдан отиб ташлаш билан таҳдид қилиб, маккажўхори майдонида яширинди», - дея хабар беришган ИИБдан.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024