Жамият | 12:01 / 22.09.2018
8756
1 дақиқада ўқилади

Терговчига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ва Наманган вилоят прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда «Намангандонмаҳсулотлари» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича «Ҳамкор қурилиш сервис» МЧЖ раҳбари Э.Мамаджанов аниқланган 12,3 млн. сўм зарарни ёпиб бериш ҳамда жиноят иши бўйича унга нисбатан қисмини тугатиш эвазига Наманган вилоят прокуратураси терговчиси Х.Умирзақовга 300 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Мамаджановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид