GM Uzbekistan яна иккита автомобиль моделини етказиб бериш муддатини қисқартирди
GM Uzbekistan компанияси автомобилларининг яна иккита моделини етказиб бериш муддатини қисқартиришга эришди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, эндиликда «Cobalt» (4 поз. АТ) автомобилининг етказиш муддати 84 дан 40 календарь кунига (60 дан 25 иш куни) ҳамда «Malibu Turbo»ни 125 дан 60 календарь кунига (90 дан 45 иш куни) қисқарди.
Айтиш жоизки, ушбу янги қисқарган муддатлар автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларда ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қайд этилади.
Эслатиб ўтамиз, компания хизматларни такомиллаштиришда ҳамда бошқа моделдаги автомобилларнинг етказиб бериш муддатларини ҳам қисқартиришда давом этади ва бу ҳақда қўшимча равишда маълум қилиб борилмоқда.
Кунлик тарзда янгиланиб борадиган дилерлик корхоналари кесимида тақсимланадиган автомобиллар рўйхати қуйидаги ҳаволада тақдим этилган.
Мавзуга оид
07:14 / 04.09.2024
Тошкентда йўл ўртасидаги устунга бориб урилган Cobalt ёниб кетди
14:17 / 27.08.2024
Фарғонада очиқча рейдерлик – ИИБ фуқаронинг тортиб олинган мулкини қайтариб олиб беролмаяпти
10:07 / 17.06.2024
М39 халқаро автомобил йўлида Cobalt ёниб кетди
07:15 / 15.05.2024