АҚШда заҳарли икки бошли илон топилди
АҚШнинг Виржиния штати Вудбриж шаҳрида яшовчи аёл ўз боғида икки бошли ноёб илонни топиб олди. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
Мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқот давомида шу нарса аниқландики, илоннинг чап боши устун бўлиб, ўзини нисбатан фаолроқ тутган ва ташқи қўзғатувчиларга тезроқ реакция билдиради. У ерда трахея (нафас олиш йўллари, бўғиз) яхшироқ ривожланган, ўнг қисмда эса қизилўнгач яхшироқ шаклланган. Таъкидланишича, иккала бошда ҳам заҳар бор.
Шу билан бирга, илонда бир юрак ва бир жуфт ўпка мавжуд.
Биологларнинг маълумотларига кўра, икки бошли илонлар табиатда жуда кам учрайди. Илгари қайд этилган ҳолатларнинг аксарияти махсус сақлаш жойларида кузатилган.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024