Light | 14:00 / 25.09.2018
68602
4 дақиқада ўқилади

Бутун дунёдаги кўринмас қишлоқлар

Табиат ўзининг хилма-хиллиги билан завқ беради. Шунинг учун баъзида одамлар энг ғайриоддий жойларда яшайдилар. Ҳозир сўз юритиладиган қишлоқларни дунё харитасидан топиш амри маҳол. Энг қизиқувчан сайёҳлар ҳам бу ерга камдан-кам ташриф буюрадилар. Бироқ бу каби жойларни кўриш керак, ахир улар бир қарашдаёқ сизни лол қолдиради.

Фото: Jooinn

Аогашима

Филиппин денгизидаги айнан шу номдаги оролда жойлашган. Аҳолиси сўнган вулқон кратерида истиқомат қиладиган бор-йўғи 200 кишидан иборат.

Фото: Cda

Монемвасия

Грек қишлоғи қоя ортига яширинган. Айтиш мумкинки, у катта ердан IV асрдаёқ ажралган оролда жойлашган.

Фото: Alamy

Путгаль ибодатхонаси

XIX аср бошига қадар у ҳақида бирор нарса маълум бўлмаган. Бўлмасам-чи, ахир ҳинд ибодатхонаси ғорга кириш оғзидаги қояда яширинган.

Фото: National Geographic

Исорток

Гренландиянинг бу қишлоғида бор-йўғи 64 киши яшайди. Кўришга арзийдиган асосий маскан ҳаёт учун зарур нарсаларни сотиб олиш мумкин бўлган супермаркет.

Фото: Flickr

Гасадалур

Даниядаги Фарер қирғоқлари яқинида аҳолиси 16 нафар кишидан иборат қояда жойлашган қишлоқ бор. Ажойиб гўзаллик, ғаройиб табиат, шаршара! Катта ер билан алоқалар учун туннель бор.

Фото: Mashable

Хуакачина

Дарахтлар, сув омбори, меҳмонхона, кутубхонали ҳақиқий водий жойлашган Перу саҳросини тасаввур қилинг-а! Ахир бу чўлдаги жаннатнинг ўзи эмасми?

Фото: sh.qihoo.com

Бандиагара жарлиги

Манави уйларни кўряпсизми? Улар лойдан қўлда қурилган. Бу ерда Догон қабиласи яшайди.

Фото: Mashable

Андредал

Ўтган асрнинг охирларида бу ерга олиб келадиган йўл бўлмаган. Норвегиянинг Аурландс-фьорд водийсида йўл қурилгач, одамлар маҳаллий чиройли масканлар билан танишди. Табиатидан ташқари, ишқибозлар эчки сутидан тайёрланган пишлоқ ва колбасага ҳам юқори баҳо беришади.

Фото: Travel Europe

Фурора

Италиянинг бу қишлоғини топиш осонмас. Бироқ бу ерда яшайдиган аҳоли уларни денгизда туриб сезишлари учун уйларини ёрқин рангларга бўяшган.

Фото: Mashable

Сапа

Вьетнамнинг меҳнатсевар қишлоғи. Одамлар гуруч майдонлари ва фермаларда ишлайдилар. Маҳсулот ҳатто экспортга ҳам чиқарилади.

Фото: Getty Images

Кубер Пэди

Кўрсичқон ер устида қолдирадиган  дўнгликларга ўхшайди. Кўринишидан ҳаёт белгилари йўқдек. Бироқ бу ерда одамлар бор. Аммо улар ер остида яшайдилар. Бу ҳолдан тойдирадиган жазирамадан беркинишнинг ягона йўли. Нима ҳам қила олишарди, ахир бу оғир яшаш шароитларга эга Жанубий Австралия.

Фото: Livestly

Тристан да Кунха

Тоғ остида жойлашган ва гўзал манзарага эга. Муқаддас Елена оролидаги қишлоқча ажойиб кўриниши билан кишини мафтун этади.

Фото: Alamy

Монсанто

Бу жойни кўриб португалияликлар ҳақиқатан ҳам қўрқмас эканига ишонч ҳосил қиласиз.

Фото: sh.qihoo.com

Сузувчи ороллар

Перу ва Боливия чегаралари ана шу кўринишда. Бу жойда инк қабиласи яшайди.

Фото: Mashable

Роугон

Ёввойи ҳайвонлар ва Вердон тоғ дараси бу француз қишлоғи жозибасини янада оширади.

Бу жойлардан қай бирига ташриф буюриш истаги пайдо бўлди?

Мавзуга оид