Ўзбекистон | 11:20 / 25.09.2018
5989
1 дақиқада ўқилади

Грузия собиқ бош вазири ЕТТБ маслаҳатчисига айланди ва Ўзбекистонда ишлайдиган бўлди

Фото: gov.ge

Грузия собиқ бош вазири Георгий Квирикашвили Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) халқаро маслаҳатчисига айланди ҳамда Ўзбекистон ҳукуматига давлат ва хусусий сектор ўртасида мулоқот платформасини яратишда ёрдам беради. Бу ҳақда «Интерфакс» Грузиянинг «Имеди» телеканали хабарига таянган ҳолда ёзмоқда.

Телеканал маълумотига кўра, ЕТТБ билан тегишли шартномани Г.Квирикашвили бир неча ҳафта муқаддам расмийлаштирган.

Г.Квирикашвили 2018 йил 13 июнь куни икки йилдан ортиқ вақт давомида эгаллаган бош вазирлик лавозимидан истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилди. Бундан бир кун аввал БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) 2017 йилги тадқиқотини эълон қилди, унга кўра Грузияда қашшоқлар сони сўнгги икки йил ичида 2,1 фоиздан 5 фоизга ошган. UNICEF мутахассисларининг билдиришича, бунга иқтисодий ўсиш секинлиги, ишсизлик ва истеъмол нархлари ошиши сабаб бўлган.

Мавзуга оид