ТошДСИда 357 нафар бўлажак стоматолог қасамёд қилди
Тошкент давлат стоматология институтида «Талабаликка бағишлов» тадбири бўлиб ўтди. Унда институтнинг 1-курс талабалари қасамёд келтирди. Олийгоҳ матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юртимиздаги қатор тиббиёт олий ўқув юртлари қатори Тошкент давлат стоматология институтига ҳам стоматология ва болалар стоматологияси йўналишларида давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 65 та мақсадли қабул қвота ажратилди.
Тест синовлари натижасида 2018/2019 ўқув йилида 1-курсга 357 нафар талаба қабул қилинди. Институтда айни пайтда 1700 нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Уларнинг пухта билим олиши учун барча зарур шароитлар яратилган.
Тошкент шаҳридаги 4-стоматология поликлиникаси ва клиник шифохоналар ҳамда 20 дан зиёд йирик хусусий стоматология поликлиникасида клиник базалар ташкил этилиб, ўқув жараёнлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, замонавий симуляцион марказ ташкил қилиниб, улар замонавий қурилмалар билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, институтда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб факультетларнинг барча курсларида айрим мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Институт томонидан сўнгги уч йил мобайнида хорижий мамлакатларнинг 50 га яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзолангани ҳам диққатга сазовордир.
Дарвоқе, юртимиздаги қатор олий ўқув юртлари сафида Тошкент давлат стоматология институтига ҳам 2018/2019 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврларни тайёрлаш бўйича қўшимча қабул квоталари тасдиқланди ва тўлов-контракт асосида яна 60 ўрин ажратилди. Италиянинг Турин университети билан “биотиббий мухандислик” ва Москва Давлат тиббиёт стоматология университети билан “стоматология” факультетлари ташкил этилди.
Мавзуга оид
12:03 / 14.07.2023
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди
22:47 / 03.07.2023
Японияда тишлар ўсишини тиклайдиган дунёдаги биринчи дори яратилди
09:24 / 06.06.2023
Тошкентда стоматология клиникасидан 118 млн сўмлик тиш имплантлари ўғирланди
11:20 / 09.05.2023