Ўзбекистон | 18:50 / 26.09.2018
12176
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Қоратош» фабрикаси сотувга қўйилди 

Тошкентдаги «Қоратош» фабрикаси сотувга қўйилди. Бундан E-ijro Auksion маълумотлари дарак беряпти.

Фото: E-ijro Auksion

Корхона Шайхонтоҳур туманидаги Фурқат кўчасида жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони - 0,58 га., бино умумий майдони - 2318 кв.м.

Бинонинг қурилиш ости майдони - 0,124 га., бинонинг фойдали майдони - 2133,51 кв.м. Электр таъминоти, сув, канализация ва газ бор.

2005 йил қурилган бино 23та хонадан иборат.

Лот «Muruvvat Teks» МЧЖ томонидан сотувга қўйилди. Шу номдаги фабрика ҳам аукционга қўйилди (72та хонага эга икки қаватли бино 10,3 млрд сўм бошланғич нарх билан сотилмоқда).

Баҳоланган нархи - 12,6 млрд сўм. Закалат пули миқдори (5%) - 633 млн.

Аризалар 24 октябрга қадар қабул қилинади. Аукционнинг ўзи 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фото: E-ijro Auksion
Фото: E-ijro Auksion

Мавзуга оид