Ўзбекистон | 22:59 / 28.09.2018
60114
2 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти ҳокими «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан норози бўлди 

Фото: kun.uz

Бухоро вилоятининг беқиёс туристик имкониятларидан самарали фойдаланишга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар мавжуд. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида ҳисобот берди. 

Kun.uz мухбири маълумотига кўра, ҳоким «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан ҳатто туристик мавсум пайтида ҳам Бухорога ҳафтасига бор-йўғи 4 марта тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилганини таъкидлаган. 

«Вилоят ҳокимлиги ва бошқа тузилмаларнинг Бухоро халқаро аэропорти имкониятларидан тўла ва самарали фойдаланишга қаратилган ташаббуслари авиакомпания маъмурияти томонидан эътиборсиз қолдирилмоқда», дейди Барноев. 

Ўктам Барноевга кўра, Туркия Республикасидаги авиакомпаниялар билан ҳамкорликни, халқаро аэропорт томонидан транзит хизматини янада кенг йўлга қўйиш бўйича хорижий ҳамкорларнинг розилиги бўлса-да, бу борада амалий ишлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан зарур даражада қўллаб-қувватланмаяпти. 

Бундан аввал, ЎзА миллий авиакомпания ва турк авиакомпаниялари ўртасида чипта нархлари катта тафовутда эканини иддао қилганди. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» орасидаги битимлар кўрсатиладиган хизматлар ва ёқилғи 3-4 баробар қиммат бўлгани учун Тошкент-Истанбул, Тошкент-Анталия йўналишлари қимматлаб кетади», дейилади агентлик хабарида.

Мавзуга оид