Жаҳон | 08:23 / 28.09.2018
29891
2 дақиқада ўқилади

«Халақит берманглар!» - Грузия бош вазири Россияга мурожаат билан чиқди

Фото: gov.ge

БМТ Бош ассамблеясида қилган чиқишида Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе Абхазия ва Жанубий Осетия аҳолисига мурожаат йўллади. Унинг маълум қилишича, мамлакати келажаги - республикалар билан бирга. Бу ҳақда РИА «Новости» бош вазир матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

Бахтадзенинг маълум қилишича, Грузия томони минтақалар мустақиллиги бўйича баҳсни «суверенитет, ҳудудий яхлитлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро ҳуқуқ тамойилларига ҳурмат принциплари асосида» ҳал қилмоқчи.

«Бугун мен шу минбардан туриб Абхазия ва Осетиядаги ватандошларимизга мурожаат қилмоқчиман. Грузиянинг ҳар бир ютуғи - сизнинг ютуғингиз... Биз келажагимизни фақат сизлар билан бирга кўряпмиз», - деди Бахтадзе.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Абхазия ва Жанубий Осетия аҳолиси Грузия фуқароларида бор бўлган барча энг яхши нарсалардан фойдаланиш имконига эга бўлиши керак - таълим, тиббиёт, Европа иттифоқи билан визасиз режим.

«Мен яна бир марта Россияга мурожаат қилмоқчиман - бизнинг тинч ташаббусларимизга тўсқинлик қилманг ва халақит берманг», - дея маълум қилди Бахтадзе.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Осетия раҳбари Грузия билан мулоқот учун шартини айтганди

Мавзуга оид