Скрипаль НАТОнинг 4 давлати разведкасига ишлаган - ОАВ
НАТОнинг Аксилразведка бўйича қўшма қўмондонлигидаги (ACCI) манбанинг маълум қилишича, Солсберида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль альянсга аъзо тўртта давлат разведкасига ишлаган. Бу ҳақда Focus ёзмоқда.
Манба сўзларига кўра, НАТО разведка хизматлари билан Скрипалнинг ҳамкорлиги 2017 йилгача давом этган. Шу билан бирга, у уларга бошқа мамлакатлар ҳудудида фаолият кўрсатувчи россиялик жосуслар ҳақида маълумот бериб келгани айтилади.
Аввалроқ, Скрипаль Чехияга яширин тарзда ташриф буюргани ва камида бир марта Буюк Британия ҳудудида Чехия махсус хизматлари вакиллари билан учрашгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Скрипаллар иши бўйича учинчи гумонланувчи аниқлангани, у ҳам ГРУ ходими экани ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30 / 21.09.2024