АПЛ. «Манчестер Юнайтед» аутсайдерга ютқазди
Англия Премьер-Лигаси 7-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Манчестер Юнайтед» сафарда мавсум аутсайдерларидан бири «Вест Ҳэм» меҳмони бўлди ва кутилмаганда 1:3 ҳисобида ютқазди.
5-дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Андерсон ҳисобни очди, бўлим сўнгида Линделёф ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 71-дақиқада Рэшфорд ҳисобдаги фарқни қисқартирган эди. Бироқ, орадан 3 дақиқа ўтгач Арнаутович жамоасининг 3-тўпини дарвозага йўллади.
Бу натижадан сўнг, «МЮ» 10 очко билан 8-ўринда, «Вест Ҳэм» эса 7 очко билан 12-ўринда бормоқда.
АПЛ, 7-тур
29 сентябрь, «Олимпия стадиони»
Вест Ҳэм – Манчестер Юнайтед 3:1
Голлар: 1:0 – 5 Фелипе Андерсон, 2:0 – 43, автогол Линделёф, 2:1 – 71 Рэшфорд, 3:1 – 74 Арнаутович.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Диоп, Бальбуэна, Масуаку, Райс, Фелипе Андерсон, Нобл, Ярмоленко (Снодграсс, 72), Обианг, Арнаутович (Антонио, 83), Сабалета.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф (Рэшфорд, 57), Погба (Фред, 70), Матич, Феллайни, Мактомини, Марсиал (Мата, 71), Лукаку.
Огоҳлантириш: Янг (78).
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
14:06 / 08.09.2024
«МЮ»даги учинчи мавсум: Тен Ҳагга ғолиб жамоа қуриш учун яна қанча вақт ва пул керак?
13:53 / 29.08.2024