Жаҳон | 10:27 / 29.09.2018
5774
1 дақиқада ўқилади

CNN асосчиси оғир касалликдан азият чекаётганини маълум қилди

Фото: AP/David Goldma

CNN телеканалининг асосчиси Тед Тёрнернинг маълум қилишича, нейродегенератив касаллик - Леви таначалар деменцияси билан хасталанган. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу хасталик Альцгеймер касаллигининг мўътадил шакли ҳисобланади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, хотира заифлиги ва чарчоқдан азоб чекмоқда.

Тёрнернинг таъкидлашича, унинг касаллиги маълум бир босқичда галлюцинациялар (йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши) ва хотира бузилишига олиб келади.

Тед Тёрнер 1980 йилда CNN телеканалига асос солган бўлиб, у кеча-ю кундуз эфирга чиқувчи биринчи пуллик кабель телеканалига айланди.

Мавзуга оид