Жамият | 22:17 / 30.09.2018
16681
2 дақиқада ўқилади

«Шарқ» тезюрар поездига модернизация қилинган янги вагонлар уланди

Фото: KUN.UZ

Бугунги кунда мамлакатимизда ташқи ва ички туризм соҳасини янада ривожлантиришда темирйўл транспортининг алоҳида ўрни бор. Йилдан-йилга темирйўл транспортида қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад юртимиз фуқаролари ҳамда хорижлик сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишдир.

Хусусан, кейинги йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан бу борада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жамият томонидан йўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида «Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишидаги «Шарқ» тезюрар электропоездига модернизация қилинган бир нечта вагон уланди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу вагонлар олдинги вагонларга қараганда қатор қулайликларга эга. Хусусан, олдинги вагонлар 36 ўринга мўлжалланган бўлса, янги вагонлар 48 йўловчини сиғдира олади. Янги вагонлар ташқи шовқиндан ҳимояланган бўлиб, совутиш ва иситиш тизимларига эга. Бундан ташқари, қўл ювиш хоналари олдинги вагонларга қараганда кенг қилиб қурилган. Вагонларда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатилади.

Бундай вагонлар босқичма-босқич ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид