Спорт | 23:16 / 05.10.2018
19158
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи аниқланди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида урилган голлар орасида энг чиройлисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномани якунлади.

Унга кўра, «Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитичнинг «Тоттенҳэм» (4:2) дарвозасига урган голи энг чиройли деб топилди.

Хорватиялик футболчи Пауло Дибала («Ювентус»), Неймар («ПСЖ») ва Арно Данжума («Брюгге») голларини ортда қолдирди.

Мавзуга оид