Франция хорижий легиони жангчилари ўзбек снайперлари учун тренинг ўтказишди
Франция хорижий легиони мутахассислари «Фориш» полигонида ўзбек мерган-йўриқчилари учун тренинг ўтказишди, дея хабар беради Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси.
«Тошкентдаги Франция элчихонасининг мудофаа масалалари бўйича миссияси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун мерган-йўриқчиларни тайёрлаш бўйича тренинг ташкиллаштирди», - дейилади хабарда.
Франциянинг хорижий легиони 13-ярим бригадасидан бўлган мутахассислар келажакда ўзбек йўриқчиларни мерганлик отишмаси бўйича ўқитиш учун «Фориш» полигонига етиб келишди.
Таъкидланишича, тренинг «дўстона муҳитда ўтказилди ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари бу йўналиш бўйича Франция армиясининг кўникмаларини баҳолашга муваффақ бўлдилар».
Мавзуга оид
21:36
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
12:10
Украина ҳарбий учувчилари Францияда тайёргарликни якунлади
23:37 / 14.09.2024
Олимлар 50 минг йил ғорда изоляцияда яшаган неандерталлар қолдиқларини топди
15:24 / 12.09.2024