Хива шаҳар ҳокимининг ўринбосари пора олаётганида қўлга тушди
Хива шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари О.Ш. пора олаётганида ушланди, деб хабар беради Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати.
О.Ш. фуқаро А.З.га қишлоқ хўжалик махсулотларини қуритиш, қайта ишлаш цехи ва омборхонаси қурилиши учун 1 000 кв.м. ер участкаси ажратилишида ёрдам бергани учун 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат асосида, 2018 йил 6 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупцияга қарши курашиш бўлими ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хива шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганида, жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг ўзи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Айни пайтда, 2017 йил январь ойида қабул қилинган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида, пора олиш, пора бериш ёки пора олиш беришда воситачилик қилиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш борасида мақсадли чора-тадбирлар давом этмоқда, дейилади ИИБ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
19:45 / 05.11.2024
Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн доллар билан ушланди
22:29 / 03.10.2024
Жанубий Корея президенти рафиқасидан порахўрлик айблови олиб ташланди
08:53 / 28.09.2024
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади
22:36 / 26.09.2024