Эроннинг АҚШга арзи бўйича суд жараёни бошланди
Эрон АҚШнинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқиши ва санкциялари юзасидан БМТ Халқаро судига қилган арзи бўйича дастлабки суд жараёни бошланди.
Жорий ҳафтада судьялар томонларнинг шикоятларини тинглашади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, умуман олганда ушбу иш бир неча йилга чўзилиб кетиши мумкин.
Ўтган ҳафтада Халқаро суд Эроннинг АҚШга арзи бўйича дастлабки қарорни чиқарган. Унга кўра, АҚШ Эронга қарши санкциялар доирасида гуманитар ёрдам ва фуқаролик авиацияси билан боғлиқ товарларга тақиқ қўймаслиги керак.
Суд қарорни чиқаришда Эрон ва АҚШ ўртасида 1955 йилда тузилган дўстлик ҳақидаги келишувга асосланган. Суд икки томонни келишмовчиликни янада чуқурлаштириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирган. Қарорда таъкидланишича, бутун жараён давомида Эронга бирор-бир зиён етказилиши олди олинади.
Халқаро суд қароридан кейин Вашингтон Эрон билан тузилган дўстлик ҳақидаги келишувдан чиқишини маълум қилган.
Августда АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан ядровий битимдан чиқишини ва Теҳронга қарши санкциялар тикланишини маълум қилган.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024