Жаҳон | 15:10 / 09.10.2018
14703
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Скрипаллар иши бўйича айбланувчи қишлоқда DJ бўлиб ишлаган

Фото: RT / ТАСС

Буюк Британияда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлаш бўйича иш юзасидан гумон қилинаётган, Ғарбий оммавий ахборот воситалари версиясига кўра, ҳақиқий исми Александр Мишкин бўлган Александр Петров Архангельск областидаги Лойга қишлоғида маҳаллий DJ бўлиб ишлаган. Бу ҳақда «Би-би-си» рус хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, Мишкинни Лойга қишлоғида яшовчилар, хусусан, у билан бирга битта мактабда таълим олган Денис Краснов ва қишлоқдан анча аввал кўчиб кетган Марина Чобану таниб қолишган.

Буюк Британия полицияси Александр Петровнинг «ҳақиқий исми»ни эълон қилган ОАВ хабарларига изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солсберидаги заҳарлаш билан боғлиқ ҳолатда гумонланаётган «Александр Петров» ГРУ зобити Александр Мишкин бўлиб чиққани маълум қилинганди.

Мавзуга оид