Жаҳон | 17:08 / 04.03.2019
7298
1 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй Солсберига келди

Фото: Toby Melville/AP

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Солсберига ГРУ собиқ агенти Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланганига бир йил тўлиши муносабати билан келди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

2018 йилнинг 4 март куни Солсберида Сергей ва Юлия Скрипалга «Новичок» кимёвий моддасидан фойдаланган ҳолда суиқасд уюштирилди. Улар маҳаллий касалхонага олиб кетилди, у ердаги шифокорлар ота-боланинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Лондон ҳужум учун масъулият Москванинг заммасида эканини билдирди.

Кремль Буюк Британия ҳукуматининг Россия ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Солсберида заҳарланишига алоқадор экани бўйича айбловларни рад этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаллар қандай қилиб тирик қолгани тушунтириб берилганди.

Мавзуга оид