Нурмагомедов ва Макгрегор жангдан кейинги муштлашув учун вақтинчаликка дисквалификация қилинди
UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасидаги чемпион, россиялик Хабиб Нурмагомедов вақтинчалик дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ESPN нашри Невада штати спорт комиссияси ижрочи директори Боб Беннетга асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Жангчилар 15 октябрдан 24 октябргача бўлган муддатга четлатилган, 24 октябрь куни комиссия 7 октябрь кунги жангдан кейин юзага келган можаро бўйича текширувлари натижасини маълум қилади, унга кўра спортчиларга жиддийроқ жазо тайинланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Лас-Вегасдаги UFC 229 турнирида енгил вазндаги чемпион Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга қарши ҳимоя жанги ўтказди ва тўртинчи раундда рақибни бўғиш усулида ушлаб, ғалаба қозонди. Жанг тугагач, Хабиб Нурмагомедов октагондан ташқарига чиқиб, рақиби тарафдорлари билан жанжаллашди. Бу вақтда эса Хабибнинг тарафдорлари октагон ичига кириб, Конорга ҳужум уюштирди. Вазиятга полиция аралашиб, жанжални бартараф этди.
Октагондан ташқарига чиқиб кетиб, қоидаларни бузгани учун Нурмагомедовга чемпионлик камари топширилмади, лекин у жанг ғолиби ва UFC чемпиони сифатида эълон қилинди. Кейинроқ россиялик спортчи 4-6 ойга дисквалификация қилиниши, унга гонорар тўланмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид
14:49 / 23.11.2023
Ўзбекистон ўсмирлари Англияни ЖЧдан чиқариб юборди. Навбатда Франция
14:47 / 03.11.2023
Расман: Ўзбекистон U20 жамоаси аъзоси ОФК томонидан 4 йилга дисквалификация қилинди
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
16:39 / 18.01.2021