Шавкат Мирзиёев Максим Орешкинни қабул қилди
13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга амалий ташриф буюрган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг Россия томони раиси ўринбосари, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан таъкидлаб ўтди.
Юқори даражадаги мунтазам алоқалар икки томонлама мулоқотни мисли кўрилмаган даражада кучайтиришга туртки берди. Ўтган йил мобайнида юқори даражада делегацияларнинг 80дан зиёд ўзаро ташрифлари амалга оширилди. Сентябрь ойида ҳукуматлар раҳбарлари раислигида Ҳукуматлараро комиссия мажлиси муваффақиятли ўтди. Сўнгги ойларда республика ҳудудлари Россия Федерациясининг 28 минтақаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Йил бошидан буён товар айланмаси 20 фоиздан зиёдга ошди. Талаб қилинаётган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни ошириш, инфратузилмани ривожлантириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ишлаб чиқилмоқда.
Яқин кунларда икки томонлама муносабатлар тарихида илк маротаба Тошкентда Ўзбекистон ва Россия минтақалари, шунингдек, олий ўқув юртлари ректорлари форуми бўлиб ўтади. Уларнинг ишида минтақалар, компаниялар ва корхоналар раҳбарлари ва икки мамлакат етакчи олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Учрашувда Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистон Республикасига режалаштирилаётган давлат ташрифининг иқтисодий кун тартиби масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодий ривожланиш вазири қабул учун давлат раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведевнинг эзгу тилакларини етказди.
Икки мамлакат ўртасидаги кенг кўламли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик мавжудлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024