Тошкент вилояти ҳокимига ҳайфсан берилди, вилоят ИИБ бошлиғи ишдан олинди
14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган селектор давомида Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иномович Ибрагимовга ҳайфсан берилган. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вилоят раҳбари 2018 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини ўта суст ташкил этгани ва масъулиятсизликка йўл қўйгани учун огоҳлантирилган.
Шунингдек, йиғилиш вақтида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Абдумалик Абдуқодирович Алламуродов ишдан олинган. У шу йилнинг январидан буён вилоят ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Ғуломжон Ибрагимов вилоят раҳбари лавозимида 2017 йилнинг октябрида пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинган Шукрулло Бобоев ўрнида иш бошлаганди. У 2018 йилнинг январида Тошкент вилояти ҳокими лавозимига расман тайинланган.
Бундан аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг 12 октябрь кунги ташрифидан кейин Тошкент вилоятининг 5 та тумани ҳокимлари маошдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:17 / 20.09.2024
Пахта нархи: Фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар фермерларнинг зарарига ўзгартирилмоқда
18:36 / 18.09.2024
“Ҳаммадан бир хил ундирилади” - Китобда ёшлар етакчиларининг маоши пахта терими учун ушлаб қолинмоқда
11:37 / 30.08.2024
Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида пахта терими бошланди
10:17 / 27.08.2024