Ўзбекистон | 21:10 / 15.10.2018
27637
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг норасмий курси 8300 сўмдан ошди

Ўзбекистондаги саррофлар ҳам хорижий валюталар учун янги курсларни ўрнатишди.

Бир қанча махсус сайтлар (dollaruz.net, dollaruz.top ва dollar-uz.ru) ҳамда Telegram каналлари маълумотларига кўра, АҚШ доллари қора бозорда бугундан 70 сўмга қимматлашган.

Ўтган ҳафтада доллар 8230 сўмдан харид қилиниб, 8260 сўмдан сотилган бўлса, эндиликда саррофлар долларни 8300 сўмдан харид қилиб, 8330 сўмдан сотишмоқда. Бу курс кундан-кунга ўзгариши кутилмоқда.

Айрим каналларда айтилишича, Фарғона водийсида доллар 8320 сўмдан сотилмоқда.

Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаганди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 26,96 сўмга қимматлашган ва 8208,04 сўмга етгани маълум бўлганди.

Ўзбекистон банкларида хорижий валюта фақат пластик карточкаларга тушириб берилади, шу туфайли аҳоли қора бозор хизматларидан фойдаланишга мажбурлигича қолмоқда.

Мавзуга оид