Спорт | 10:26 / 16.10.2018
8394
1 дақиқада ўқилади

Испаниянинг 15 йиллик сериясига барҳам берилди

Фото: Squawka

Испания терма жамоаси Миллатлар лигасининг 4-турида Англия термасини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа, Пириней яримороли жамоасининг ўз майдонида ўтган расмий учрашувлардаги 15 йиллик мағлубиятсиз серияси барҳам топди. Испания расмий ўйин мезбони сифатида сўнгги марта 2003 йил июнь ойида Евро-2004 саралаши доирасида Грецияга имкониятни бой берган эди – 0:1.

Шундан буён ўтган 5609 кун давомида «қизил фурия» ўз майдонидаги аҳамиятли баҳсларнинг 34тасида ғалаба қозониб, 4та дуранг қайд этган. Жами ҳисобда 38 ўйиндан буён испанларни ўз юртида кечган расмий баҳсда мағлуб этадиган терма жамоа топилмаётган эди.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундаки, Испания термаси ўз уйидаги расмий ўйинларда ҳали ҳеч қачон бу қадар кўп гол ўтказиб юбормаган эди. Инглизлар кечаги баҳсда учта гол киритиб, испанларнинг бу борадаги тарихий натижасига ҳам чек қўйишди.

Мавзуга оид