Жаҳон | 00:38 / 16.10.2018
3762
1 дақиқада ўқилади

Малида икки қайиқ чўкиши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди 

Мали шимолида бир кунда Томбукту вилоятидаги ярмаркага йўлда иккита қайиқ ҳалокатга учради. APA News агентлигининг маълум қилишича, қайиқларда умумий ҳисобда 48 киши бўлган, улардан 26 нафари ҳалок бўлган.   

Таъкидланишича, 22 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган.

Воқеа юзасидан тергов бошланган, тафсилотлар ўрнатилмоқда.

Мавзуга оид