Яна 2:0. Куперда иккинчи ғалаба
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар билан ўртоқлик баҳсини ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар иккала бўлимда бир қанча хавфли вазиятларни вужудга келтирди ва рақибни икки марта жазолашга муваффақ бўлди.
72-дақиқада Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Одил Аҳмедов яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади.
85-дақиқада Одил Аҳмедовнинг ажойиб пасидан сўнг, Марат Бикмаев дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага йўллади.
Қатар терма жамоасида ҳисобни қисқартириш учун имкониятлар бўлди. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячилари хатога йўл қўймасдан, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишди.
Қайд этиш керакки, бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги қаторасига иккинчи ғалаба бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси 13 октябрь куни Тошкентда Шимолий Корея термасини Марат Бикмаевнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Сентябрь ойи бошида Сурия ва Эронга қарши ўртоқлик учрашувларида бир дуранг ва бир мағлубият қайд этилган (Сурия билан 1:1, Эрон билан 0:1).
Купер шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини ноябрь ойида Ливан термасига қарши ўтказади.
Ўртоқлик ўйини
16 октябрь, Тошкент, «Миллий» стадиони, 12155 томошабин
Ўзбекистон - Қатар 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: Одил Аҳмедов (72), Марат Бикмаев (85)
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец (Достонбек Турсунов, 64), Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Одил Ҳамробеков, Одил Аҳмедов ( Ислом Тўхтахўжаев, 90), Ҳусниддин Ғофуров (Достонбек Ҳамдамов, 46), Жавоҳир Сидиқов, Икром Алибоев (Владимир Козак, 83), Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев, 76).
Қатар: Юсуф Ҳассан, Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, Ҳассан Ал Ҳайдос, Карим Будиаф, Султон Ҳуссайн, Бассам Ҳусам Ар-Равий, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Салим, Ал Маоз Али, Ториқ Салмон, Ассим Умар.
Мавзуга оид
04:42 / 10.09.2023
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон сафарда АҚШга мағлуб бўлди
22:31 / 14.06.2022
Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, Осиё кубоги-2023га гуруҳ ғолиби сифатида йўлланма олди
15:06 / 14.06.2022
Ўзбекистон–Ироқ ўйинидаги тартибсизлик учун 19 киши жавобгарликка тортилди
22:48 / 08.06.2022